27 Май 2023 йил
393
Қўштепа туманида ёнида гиёҳфуруш қўлга тушди
Қўштепа тумани. 2023 йилнинг 23 май куни туман ИИБ ТҚХ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Қорақушчи маҳалла ҳудудида яшовчи М.Р яшаш хонадонида 300.000 сўм эвазига гашиш гиёҳвандлик моддасини сотган вақтда тадбир иштирокчилари томонидан ушланиб, гиёхвандлик воситаси далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўштепа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати