14 Сентябр 2022 йил 387

Қўшнисининг велосипедини алдов йўли билан қўлга киритиб сотиб юборган шахс жавобгарликка тортилди

Қўқон шаҳар.2022 йилнинг 19 июль куни Махрам 1-тор кўчасида яшовчи Н.Р қўшниси А.Ж.нинг ишончига кириб, ундан нархи 2.700.000 сўмлик велосипедини вақтинча фойдаланиб сўнг қайтариб беришини айтиб олиб, фирибгарлик йўли билан қўлга киритган велосипедини бошқа шахсга сотиб юбориб, пулини ўзининг эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жинояти иши қўзғатилган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech