Қўшни Республикасида таҳсил олаётган талабаларни ўқишини Фарғона давлат университетига кўчириб беришни ваъда қилиб пулларни қўлга киритган шахс фош бўлди
Фарғона шаҳри. 08 декабрь куни Х.Б ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг сентябрь ойида номаълум шахс ишончига кириб, жиянларини Қирғизистон Республикасидаги ўқишини Фарғона давлат университетига кўчириб беришини айтиб, 7.000 АҚШ доллар пулларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритb, пулларни ўз эҳтиёжларига юборганлигини маълум қилди.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Д.Р содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати