Қоровулхона томида марихуана сақлаган шахс қўлга тушди
Бағдод тумани. 14 июнь куни туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, боғдорчилик фермер хўжалиги дала шийпонида қоровулчилик билан шуғулланувчи К.О. истеъмол қилиш учун қоровулхона томида 451 грамм “Марихуана” гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётгани аниқланиб, ашёвий далил тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бағдод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати