12 Декабр 2022 йил
440
Қўқон шаҳрида талончи қўлга олинди
Қўқон шаҳар.2022 йилнинг 07 декабрь куни соат 20:00 ларда М.А Чархий кўчасида жойлашган савдо дўкон орқа томонида ҳаракатланиб кетаётган Ғ.Д қизни қўлида бўлган целофан пакетга солинган 5.000.000 сўм пулларини очиқдан-очиқ талончилик йўли билан талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 3-қисми “а” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.
Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати