Қўқонда қаровсиз қолдирилган автомашинадан 4 000 000 сўмлик телефон аппарати талон-торож қилинган
Қўқон шаҳри. C.З исмли фуқаро ИИБ га мурожаат қилиб, унда номаълум шахс Қўқон шаҳарда жойлашган “Хунармандлар” савдо комплекси олдида қаровсиз қолдирган “Дамас” русумли автомашинаси салонида бўлган нархи 4 000 000 сўмлик “SAMSUNG A 31” русумли телефон аппаратини яширин равишда талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни содир этганликда гумонланган С.С исмли шахс аниқланиб, хозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати