20 Январ 2022 йил 1762

Қўқонда жиноятчиликларни олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил этилди

Ўзбекистон Республкаси Ички ишлар вазирлиги академияси, Фарғона вилояти ва Қўқон шаҳар ИИБ, Қўқон шаҳар ҳокимлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими мутасаддилари иштирокида Қўқон шаҳрида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида сўнгги даврда амалга оширилган ишлар, Ички ишлар вазирлиги академияси ишчи гуруҳи томонидан ишлаб чиқилган тавсиялар хусусида маълумот берилди.

Шу йилнинг 17 январь кунидан бошлаб ИИВ Академияси бошлиғининг ўринбосари, полковник Камалов Ойбек Ахматович бошчилигида профессор-ўқитувчилар таркибидан иборат ишчи гуруҳи “фуқаробай” ишлаш методикасини такомиллаштириш, маҳаллаларда криминоген вазиятини яхшилаш борасида тизимли ишлар олиб бормоқда.

Профилактика инспекторлари, маҳалла мутасаддилари билан ўтказилган мулоқотда ишлаб чиқилган тавсияларни амалиётда қўллаш бўйича кўрсатмалар берилиб, иштирокчиларни қизиқтирган саволларига жавоб берилди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech