Қўқонда 100 АҚШ доллар пулини айрибошламоқчи бўлган шахс фирибгарга чув тушди
Қўқон шаҳри. 2022 йилнинг 26 март куни соат 11:00 ларда Қўқон шаҳар, А.Яссавий кўчасида яшовчи фуқаро М.А. шаҳарнинг Фаробий кўчасида жойлашган савдо комплексига кириш жойида А.Ш исмли шахснинг ишончига кириб, 100 АҚШ долларини 1.150.000 ўзбек сўмига айрибошлаб беришга ёлғондан ваъда беради. Аммо “устамон”лик қилиб, келишилган 1.150.000 сўмдан 450.000 сўмини бермасдан, фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати