18 Январ 2022 йил
414
Қўқон ва Марғилон шаҳрида қидирувда юрган шахслар қўлга тушди
17.01.2022 йил куни Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ТҚХБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Қўқон шаҳар ИИО ФМБ хузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Ю.Ш.ни қўлга олишди.
Шунингдек, Қўштепа тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида ( фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Р.Ш.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати