20 Май 2023 йил 357

Қўқон шаҳрида ёнида “оғу” сақлаган шахс аниқланди

Қўқон шаҳар. 2023 йил 12 май куни шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида Мухсиний кўчасида тўхтаб турган “Matiz” русумли автомашинасида ўтирган А.А.нинг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганда, бир бўлак юмалоқ шаклдаги “Гашиш” гиёҳвандлик моддаларини сақлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech