31 Май 2023 йил 371

Қўқон шаҳрида ёнида “марихуана ” гиёҳвандлик моддасини сақлаган шахс қўлга тушди

Қўқон шаҳар. 2023 йил 19 май куни Қўқон шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган табдир давомида, Пўстиндўз кўчасида тўхтаб турган “Nexia” русумли автомашина салонида ўтирган Қ.Ж.нинг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганда, гашиш гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech