Қўқон шаҳрида оғуфуруш қўлга олинди
Қўқон шаҳри.2022 йилнинг 28 март куни шаҳар ИИБ ЖҚБ ва ТЕҚКБ ҳодимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, А.Т.Хўқандий мавзесида яшовчи М.И уйи олдида 21.83 грамм “гашиш” гиёҳвандлик моддасини 3.000.000 сўмга тенг бўлган 2 дона “Shivaki” русумли телевизор эвазига сотган вақтида далилий ашёлар билан қўлга олинди.
Ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати