Қўқон шаҳрида “заҳри қотил”ни сотаётган шахс ушланди
Қўқон шаҳар. 2023 йилнинг 13 март куни шаҳар ИИБ ТЭҚКБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, М.С Янги чорси кўчасида 250.000 сўм эвазига “Трамадол Ланнахер 50 мг” ёзувли бир дона конвалюта ичидаги жами 10 дона психотроп дори воситаларини сотган вақтида далилий ашё билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-модда 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланди.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати