5 Июл 2023 йил 474

Қўқон шаҳрида ёнида “марихуана ” гиёҳвандлик моддасини сақлаган шахс қўлга тушди

Қўқон шаҳар. 2023 йил 20 июнь куни Фарғона вилояти ИИБ 2-минтақавий ҳудуд ППХ отряди 5-гуруҳ ходимлари А.Т.Ҳуқандий мавзесида хизмат олиб боришаётган вақтларида Р.Х ҳаракатларидан шубхаланиб, унинг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганда, у эгнидаги кийими чўнтагида гашиш гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech