25 Май 2023 йил
382
Қўқон шаҳрида автомашинасида гиёҳвандлик моддасини сақлаган шахс аниқланди
Қўқон шаҳар. 20 май куни шаҳар ИИБ ТҚХ ТҚКБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Урганжибоғ маҳалла ҳудудида жойлашган савдо мажмуасининг кириш дарвозаси ёнида турган А.И.нинг ёни ва автомашинаси холислар иштирокида кўздан кечирилганида, унинг автомашинасини бар қисмидан “Опий” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати