Қўқон шаҳрида ёнида гиёҳвандлик моддасини сақлаган шахс аниқланди
Қўқон шаҳар. 2023 йил 05 май куни шаҳар ИИБ ЖҚБ ҳодимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир давомида, Авғонбоғ маҳалла ҳудудида М.Ж хатти-ҳаракатлари билан ИИБ ходимларида шубха уйғотганлиги учун, унинг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унинг ёнидан бир дона думалоқ шаклдаги “гашиш” гиёҳвандлик моддаси борлиги холислар иштирокида аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати