17 Май 2023 йил 410

Қўқон шаҳрида ёнида гиёҳвандлик моддасини сақлаган шахс аниқланди

Қўқон шаҳар. 06 май куни 2-ҳудуд ППХ отряди ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Д.С Истиқлол маҳалла ҳудудида тўхтатилиб, унинг ёни текширилганда ёнидан “гашиш” гиёхвандлик моддаларини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech