7 Июн 2023 йил
375
Қўқон шаҳрида ёнида гиёҳвандлик моддасини сақлаган шахс аниқланди
Қўқон шаҳар. 2023 йил 02 июнь куни шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Туркистон кўчасида жойлашган савдо дўкони олдида турган Ғ.Ш.нинг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганда, шими чўнтагида “Гашиш” гиёҳвандлик моддаларини сақлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати