19 Сентябр 2022 йил 377

Қўқон шаҳрида ёнида гашиш сақлаган шахс аниқланди

Қўқон шаҳар.08 сентябрь куни шаҳар ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, А.Чархий кўчасида жойлашган дорихона ёнида шубҳали турган И.И.нинг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганда, у ёнида бир дона қора рангли полимер пакет парчасига ўралган “гашиш” гиёҳвандлик воситасини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech