16 Июн 2023 йил 394

Қўқон шаҳрида ёнида “гашиш ” гиёҳвандлик моддасини сақлаган шахс қўлга тушди

Қўқон шаҳар. 2023 йилнинг 06 июнь куни шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Моворауннахр кўчасида жойлашган компьютер ўйингоҳининг хонасида ўтирган М.Х.нинг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганда, “гашиш” гиёҳвандлик моддаларини сақлаб келаётгани аниқланиб, ашёвий далил тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech