Қўқон шаҳрида йўловчилардан бири автомашинадан пул ўғирлади
Қўқон шаҳар. 19 март куни фуқаро У.Б ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни номаълум шахс бошқарувидаги “Lasetti” русумли автомашинасида Самарқанд шаҳридан Қўқон шаҳрига етиб келиб, ушбу автомашинадан йўловчиларини тушираётган вақтида, бардачогида бўлган 4.500.000 сўм пулини яширин равишда ўғирлаб кетганини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Х.С исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати