Қўқон шаҳрида йўловчи “Matiz” русумли автомашинадан ҳайдовчининг уяли телефон аппаратини ўғирлади
Қўқон шаҳар. 2021 йилнинг 21 февраль куни фуқаро П.Н ИИБга мурожаат қилиб. унда номаълум шахс “Матиз” русумли автомашинасига йўловчи сифатида чиқиб, Қашқадарё кўчасида тушган вақтида автомашина ўриндиғида қаровсиз қолган 3.212.000 сўмлик “Ред Ми-9” русумли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни И.М содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати