30 Март 2023 йил 362

Қўқон шаҳрида йўловчи ҳайдовчининг телефон аппаратини алдаб қўлга киритди

Қўқон шаҳар. Фуқаро А.А ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йилнинг 27 февраль куни номаълум шахс бошқарувидаги “Matiz” русумли автомашинасига йўловчи сифатида чиқиб, Ахиллик кўчасида жойлашган автосервис ёнига элтиб қўйишни айтиб, келишилган манзилга етиб борган вақтида автомашинадан тушаётиб нархи 1.500.000 сўмлик “Realmi c25 yu” русумли телефон аппаратини вақтинча фойдаланиб, сўнг қайтариб бериш шарти билан сўраб олиб, унинг чалғиганлигидан фойдаланиб, телефон аппаратини қўлга киритиб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Х.Б содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech