11 Январ 2023 йил 418

Қўқон шаҳрида хонадонга ўғирликка тушган шахс аниқланди

Қўқон шаҳар. Китобдор Мирзо кўчасида яшовчи фуқаро М.А ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 22 ноябрь куни номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, хонадон омборхонасидан жами нархи 2.400.000 сўмлик 1 дона 2 метрлик духтавр, 1 дона, 2 метрлик шивиллер темир бўлаклари ҳамда 1 дона тахта эшигини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Р.М содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech