Қўқон шаҳрида хонадондан пул ва бошқа буюмларни ўғирлаган 2 нафар шахс қўлга тушди
Қўқон шаҳар. Қ.Ў исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йилнинг 11 январь куни номаълум шахс Истиқлол кўчасида жойлашган савдо шахобчасига ғайриқонуний равишда кириб, савдо дўконидан 300 АҚШ доллари, 400.000 сўм пуллари, 1 дона нархи 2.500.000 сўмлик тилло узуги ва қиймати 650.000 сўмлик тамаки маҳсулотларини яширин равишда ўғрилаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни С.С ва Т.И.лар содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!
Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати