27 Май 2023 йил 583

Қўқон шаҳрида хонадондан 1.000 АҚШ доллар пулларни ўғирлаган вояга етмаган шахс қўлга тушди

Қўқон шаҳар. Обод маҳалласида яшовчи К.Х ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йилнинг 25 март кунидан 26 март кунига қадар бўлган бўлган вақт оралиғида номаълум шахс, яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, хонадон ётоқхонасида бўлган 1.000 АҚШ долларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни вояга етмаган А.А содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech