14 Декабр 2022 йил 405

Қўқон шаҳрида вояга етмаган шахс велосипед ўғирлади

Қўқон шаҳар.Қ.А исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йил 09 ноябрь куни номаълум шахс Янги Чорсу кўчасида жойлашган кўп қаватли уйнинг кириш қисмида қаровсиз қолдирилган нархи 2.000.000 сўмлик “sterm” номли велосипедини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни вояга етмагна Ж.О содир этганлиги аниқланиб, ундан велосипед далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech