Қўқон шаҳрида вояга етмаган шахс талончиликка қўл урди
Қўқон шаҳар.2022 йилнинг 30 сентябрь куни 2005 й.т. вояга етмаган Шалдирамоқ мавзесида жойлашган касб-хунар мактаби ёнидан ўтиб кетаётган 2005 й.т. вояга етмаган У.Ш.ни нархи 1.500.000 сўмлик “Редми 7” русумли телефон аппаратидан вақтинча фойдаланиб туришлик учун олиб, телефон аппаратини қайтиб бермасдан, очиқдан-очиқ талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 1-қисми (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати