29 Декабр 2021 йил 511

Қўқон шаҳрида вояга етмаган шахс талончиликка қўл урди

Қўқон шаҳри. 27 декабрь куни Б.Н исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 26 декабрь куни вояга етмаган С.Н вояга етмаган ўғли А.А.ни орқасидан кузатиб, яшаш хонадони дарвозаси олдига етиб келган вақтида, уни қўлида бўлган нархи 2.500.000 сўмлик “Samsung S-10” русумли телефон аппаратини тортиб олиб, талончилик йўли билан қўлга киритганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 1-қисми (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech