Қўқон шаҳрида велосипедини ўғирлатган фуқаро ИИБга мурожаат қилди
Қўқон шаҳар. Шохрухобод кўчасида жойлашган кўп қаватли уйнинг хонадонларидан бирида яшовчи фуқаро А.Т ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 16 октябрь куни номаълум шахс яшаш уйининг кириш эшиги олдида қаровсиз қолдирилган 1.200.000 сўмлик велосипедини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни П.З содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати