Қўқон шаҳрида уяли телефон аппаратини талончилик йўли билан қўлга киритган шахс ушланди
Қўқон шаҳар.17 май куни соат 20:00 ларда А.У Бурчилик кўчасида жойлашган автомашиналарга газ қуйиш шахобчаси олдида ўзига тегишли бўлган “Nexia” русумли автомашинаси ичида М.А исмли аёлни ҳаёти ва соғлиги учун хафли бўлмаган зўрлик ишлатиб, унинг бир дона нархи 500.000 сўмлик “ZTE BLADE A 610 C” русумли телефон аппаратини очиқдан-очиқ талон-тарож қилиб, ҳодиса жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “а” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб процессуал тартибда ушланган.
Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати