1 Ноябр 2022 йил
612
Қўқон шаҳрида уй сотиб олмоқчи бўлган аёл пулларига алданди
Қўқон шаҳар.2022 йилнинг июль ойида Қ.М ва Б.М исмли аёллар У.Носир кўчасида П.Г исмли аёлнинг ишончига кириб, арзон нархда уй сотиб олиб беришлигини айтиб, 23.900.000 сўм пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жинояти иши қўзғатилган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати