28 Октябр 2022 йил 631

Қўқон шаҳрида турли баҳоналар қилиб аёлнинг пулларини қўлга киритган шахс қамоққа олинди

Қўқон шаҳар. М.Д исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, 2021 йилнинг 12 март куни номаълум шахс ишончига кириб, яшаш хонадонига мебель сотиб олиш учун пули етмаётганлигини айтиб, 100 АҚШ доллар ва жияни бетоблигини маълум қилиб 2.000.000 сўмлик тилло-тақинчоқларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жинояти иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида ушбу жиноятни А.У содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

© 2025. Барча хуқуқлар химояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.fviib.uz сайти кўрсатилиши шарт
Сайт яратувчиси: Online Service Group
Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: