16 Ноябр 2021 йил 367

Қўқон шаҳрида трикотаж маҳсулотларини сотиб олиб, пулларини бермаган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Қўқон шаҳри. 23 июль куни фуқаро А.А ИИБга мурожаат қилиб, унда 2019 йилнинг ноябрь ойида номаълум шахс ишончига кириб, сотмоқчи бўлган трикотаж маҳсулотларини 71.754.638 сўм эвазига сотиб олишга келишиб, трикотаж маҳсулотларини олиб кетиб, пулларини бир ой муддатда беришни айтиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган маҳсулотларни бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларини ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни А.Р. содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech