31 Май 2022 йил 542

Қўқон шаҳрида тўй тадбирида қоидани бузган ҳайдовчиларга чора кўрилди

2022 йил 30 май куни ижтимоий тармоқларда бир нечта транспорт воситаларини тўй тадбири давомида йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, гуруҳ бўлиб ҳаракатланганлиги акс этган видеотасвир тарқалди.

Ушбу ҳолат бўйича Фарғона вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилганида, ушбу тўй тадбири жорий йилнинг 29 май куни Қўқон шаҳрида ўтказилганлиги маълум бўлди. Бошқарма ходимлари томонидан йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, гуруҳ бўлиб ҳаракатланган ва тегишли рухсатномасиз транспорт воситасига товуш чиқарувчи ва ёритувчи қурилмалар ўрнатган 9 та автомобиллар аниқланиб, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 127-моддаси ва 129-моддасида назарда тутилган қоидабузарликлар содир этганлиги учун маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Ҳозирда ушбу тўй тадбирида қатнашган бошқа транспорт воситаларини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ҳамиша йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг!

Text to speech