Қўқон шаҳрида тилла-тақинчоқларни алдов йўли билан қўлга киритган эркакка жиноят иши қўзғатилди
Қўқон шаҳри.2021 йилнинг 20 ноябрь куни Х.Д ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг 2 ноябрь куни номаълум шахс, ҳунармандлар бозорида ишончига кириб, пулларини фоизи билан қайтаришини айтиб, 18 грамм турли хилдаги тилла-тақинчоқларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан тилла-тақинчоқларини қўлга киритганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни М.Т содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати