Қўқон шаҳрида тилла-тақинчоқни алдов йўли билан қўлга киритган аёл қўлга тушди
Қўқон шаҳри. 2021 йилнинг 05 апрел куни фуқаро М.Э исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 19 март куни номаълум шахс С.Абдулла кўчасида жойлашган савдо бозорда ишончига кириб, нархи 5.000.000 сўмлик “Кардинал” номли тилла-тақинчоғини сотиб олишлигини айтиб, савдо ишлари билан чалғиганидан фойдаланиб, алдов йўли билан тилла-тақинчоғини қўлга киритганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жинояти иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни С.К исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати