18 Апрел 2022 йил 407

Қўқон шаҳрида танишини тилла-тақинчоқларни сотиб беришни ваъда қилиб алдаган аёлга жиноят иши қўзғатилди

Қўқон шаҳри. 2021 йилнинг 24 декабрь куни М.С исмли аёл таниши А.Д.га гўёки жами нархи 28.300 АҚШ долларга тенг бўлган тилла-тақинчоқларни сотиб пулини бериш шарти билан олиб, шу орқали жуда кўп миқдордаги тилла-тақинчоқларни қўлга киритиб, бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Қ.Н содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech