26 Май 2023 йил
413
Қўқон шаҳрида “Тиғ” тадбир давомида гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётган шахс фош бўлди
Қўқон шаҳар. 2023 йил 19 май куни 2-минтақавий худуд ИИБ ППХ отряди ходимлари томонидан олиб борилган “Тиғ” тадбири давомида, Чархий кўчасидаги гул дўкони ёнида турган Э.М.нинг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганда, чўнтагидан бир бўлак гашиш гиёхвандлик моддаларини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати