6 Май 2023 йил 406

Қўқон шаҳрида тезкор-криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасида “Хавфсиз ҳудуд” махсус профилактик тадбирлари давом этмоқда

Жумладан ўтказилган тезкор-қидирув тадбири давомида, 4 нафар қидирувдаги шахслар ушланди, яна шунча фош этилмаган жиноятлар фош этилди.
9 та гиёх,вандлик йўналишидаги ҳолатлар аниқланди. 2 та фохишахона сақлаш билан боғлиқ, 2 та ноқонуний валюта айирбошлаш билан боғлиқ, 2 та бошқа турдаги жиноий ҳолатларга чек қўйилди.
Энергия ресурсларига ноқонуний уланиш ҳолатлари билан боғлиқ 12 та маъмурий холатлар аниқланди.
Ўтказилган “ТИҒ” тадбирлари давомида 100 нафар шахслар жамоат жойларида совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни олиб юрганликлари аниқланиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Ушбу ҳолатларда 84 та пичоқ ва бошқа жисмлар далилий ашё тариқасида олинди.
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича жами 755 та маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланди.
Жумладан, майда безорилик, жамоат жойида спиртли ичимликлар истеъмол қилиш, болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик каби ҳуқуқбузарликларга қонуний чоралар кўрилди. 33 нафар шахслар суд томонидан маъмурий қамоққа олинди. 9 нафар шахслар эса, маъмурий назоратга олинди.
Пробация ҳисобида турган, 196 нафар назорат остидаги шахслар билан профилактик огоҳлантирув суҳбатлар ўтказилди. Уларнинг жазо ўташ тартиблари текширилди.
Текширувлар давомида 10 нафар назоратдаги шахслар жазо ўташ тартибини бузганликлари аниқланиб, 5 нафарининг белгиланган жазо тури оғирроқ турдаги жазога алмаштирилди.
Тадбир давомида, 41 та мактабда “ДАВОМАТ” ва “ТИҒ” тадбирлари ўтказилди, 266 нафар вояга етмаганларнинг ота-оналари таълим ва тарбияга эътиборсиз бўлганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилди.
Шаҳар ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида мунтазам рейд тадбирлари ташкил этилиб, жами 1 842 та қоида бузарликлар аниқланди, 502 та автотранспорт воситаси жарима майдонига олиб кирилди.

Қўқон шаҳрида “Хавфсиз ҳудуд” махсус профилактик тадбирлари давом этмоқда.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech