31 Октябр 2022 йил 648

Қўқон шаҳрида темир цейфдан 13.000.000 сўмлик тилла-тақинчоқларини ўғирлаган шахс қўлга тушди

Қўқон шаҳар. М.М исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 07 сентябрь кунидан 23 октябрь кунигача бўлган вақт оралиғида, номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, хонадон ётоқхонасидаги темир цейфдан умумий нархи 13.000.000 сўмлик тилла-тақинчоқларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни И.О исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech