9 Март 2022 йил 435

Қўқон шаҳрида телефон аппаратини ўғирлатган аёл ИИБга мурожаат қилди

Қўқон шаҳри. 27 февраль куни Х.А исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни номаълум шахс Фаробий кўчасида жойлашган умумий овқатланиш ошхонасидаги стол устида қаровсиз қолдирилган нархи 3.000.000 сўмлик “Samsung A52” русумли уяли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Ш.Д содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech