8 Феврал 2023 йил 367

Қўқон шаҳрида телефон аппаратини алдов йўли билан қўлга киритган шахс жавобгарликка тортилди

Қўқон шаҳар. Ж.У ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йил 25 январь куни номаьлум шахс Ёрқишлоқ қишлоғида яшовчи Ж.У.нинг ишончига кириб, савдо мажмуасида нархи 2.000.000 сўмлик “Samsung А 10” русумли телефон аппаратини вақтинча фойдаланиб қайтариб бериш шарти билан олиб, фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлигини маълум қилинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жинояти иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни М.В содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech