16 Январ 2023 йил 389

Қўқон шаҳрида телефон аппаратини алдов йўли билан қўлга киритган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Қўқон шаҳар. Фуқаро Қ.Ф ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 24 декабрь куни номаълум шахс А.Навоий мавзесида ишончига кириб, унинг нархи 2.500.000 сўмлик “OPPO A74” русумли телефон аппаратидан вақтинча фойдаланиб сўнг қайтариб бериш шарти билан олиб, жабрланувчининг эътиборсизлигидан фойдаланиб, телефон аппаратини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ҳодиса жойидан яширингналигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни М.А содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech