19 Январ 2023 йил
376
Қўқон шаҳрида телефон аппаратини алдов йўли билан қўлга киритган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Қўқон шаҳар.Фуқаро Р.С ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 28 декабрь куни номаълум шахс Навбаҳор кўчасида ишончига кириб, нархи 11.000.000 сўмлик “Iphone 1 Pro” русумли уяли телефон аппаратидан вақтинча фойдаланиб олишини айтиб, фирибгарлик йўли билан телефон аппаратини қўлга киритганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Н.Р содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати