Қўқон шаҳрида телефон аппаратини ўғирлаган шахс фош бўлди
Қўқон шаҳар. Фуқаро А.Х ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йилнинг 04 январь куни номаълум шахс Давронбек кўчасида жойлашган корхонанинг кийиниш хонасида қаровсиз қолдирилган 2.200.000 сўмлик “Techno” русумли уяли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни И.С содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!
Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати