27 Май 2023 йил 525

Қўқон шаҳрида тақиқланган ўсимликларни парваришлаган аёл аниқланди

Қўқон шаҳар. 2023 йил 16 май куни ИИБ ЖҚБ ва ҲПБ ходимлари томонидан ўтказилган “Қорадори 2023” тадбири давомида, Мингтерак кўчасида яшовчи Н.М исмли аёлнинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хонадонидаги гуллар ичида суғорилган ва бегона ўтлардан тозаланган ҳолатдаги 368 туп кўкнори гиёҳвандлик ўсимликларини парваришлаб келаётганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Тақиқланган экинларни экманг ва етиштирманг. Уларни экиш ва етиштириш қонунга хилоф ҳамда жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Мазкур жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлигини эсдан чиқарманг.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech