Қўқон шаҳар. 2023 йилнинг 23 январь куни 2002 й.т. А.А танишлари 2002 й.т. М.Ж 2001 й.т., Ғ.С ва М.М.лар билан бир гуруҳ бўлиб, олдиндан жиноий тил бириктириб ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш мақсадида, А.Навоий мавзесида жойлашган 32-сонли кўп қаватли уй олдида 2002 й.т. К.С.ни ҳаёт ёки соғлик учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб, баданининг турли соҳаларига уриб, нархи 1.000.000 сўмлик “Red Mi” русумли уяли телефон аппаратини очиқдан-очиқ талончилик йўли билан талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинишган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “а,в” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.
Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:
Матн хато билан:
Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: