7 Март 2023 йил
400
Қўқон шаҳрида талончилик содир қилган шахсларга жиноят иши қўзғатилди
Қўқон шаҳар.01 март куни вояга етмаган М.А., вояга етмаган В.Б ва Қ.А.лар Раста кўчасида вояга етмаган Х.А.нинг нархи 600.000 сўмлик “Iphone-6” русумли телефонини бир гуруҳ бўлиб, очиқдан-очиқ талончилик йўли билан қўлга киритиб, ҳодиса жойидан кетиб юборишган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “в” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.
Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати