Қўқон шаҳрида талончилик содир қилган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Қўқон шаҳар. 2023 йилнинг 06 июль куни М.О. Туркистон кўчасида жойлашган истироҳат боғига келиб, ушбу боғда ўзининг ўртоқлари билан айланиб юрган таниши М.И.ни орқасидан кузатиб келиб, уни орқа томонидан бел қисмига оёғи билан икки марта тепиб, бўйин қисмига қўли билан бир марта муштлаб уриб юбориб, қўлида бўлган нарҳи 4.000.000 сўмлик “Ред Ми 9” русумли уяли телефон аппаратини тортиб олиб, талончилик йўли билан қўлга киритиб, ходиса жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 1-қисми (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати